Мавлудахон ХЎЖАЕВА: Конституция ёшлар келажагини белгилаб берувчи мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлишига...

34 Просмотры
Издатель
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича 30 апрелда бўлиб ўтган референдум якунларига бағишланган йиғилишдан сўнг Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон ХЎЖАЕВА фикрларини ёзиб олдик:
– Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси мамлакатимизнинг янги бир ривожланиш даврини бошлаб беряпти. Қолаверса, Бош қомусимиз Учинчи Ренессанснинг пойдевори, десак муболаға бўлмайди. Бу, албатта, барчамиздан жуда катта масъулият ва талабчанликни, ўз ўрнида, жавобгарликни талаб қилади.
Қомусимизда белгиланган асосий қоидалар, нормалар халқчиллиги билан эътиборли. Президентимиз Конституцияни қабул қилишда бирдамлик, якдиллик билан овоз берган халқимиз эртага биздан ҳаёти янада фаровон бўлишидан умид қилиб турганини эътироф этдилар.
Жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтган референдум халқимизнинг якдиллигини, бирдамлигини, қолаверса, мақсадларимиз муштараклигини ифодаловчи жуда муҳим аҳамиятга эга сиёсий воқелик бўлди. Бу, албатта, Ўзбекистон тарихида ўчмас из қолдиради, дейиш мумкин. Референдум натижалари халқимиз Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини кўрсатди.
Биз, халқ вакиллари янги Ўзбекистонимизнинг янги Конституцияси Ватан тақдири, фуқароларимиз фаровонлиги, ёшларимизнинг бугуни ва келажагини белгилаб берувчи мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишига тўлиқ ишонамиз.
Категория
Тренды сегодня
Комментариев нет.