Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда давлатимиз раҳбари ўз нутқининг аввалида Конституция бўйича референдум якунларига тўхталди.
Учрашувдан сўнг сенатор Малика Қодирхонова қуйидаги фикрларни билдирди.
– Президент ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ёшлар, хотин-қизлар ва болалар эканини алоҳида таъкидлади. Бу Бош қомусимизда фундаментал норма сифатида мустаҳкамланиши уни янада юқори босқичга олиб чиқади. Конституцияда давлат ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши белгиланаяпти. Хотин-қизларнинг, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат бошқарувида аёллар ва эркакларнинг тенг иштирокини таъминлаши бу борадаги дадил қадамларнинг мустаҳкамланишидир. Энди тарғибот-ташвиқот ишларига кўпроқ эътибор қаратишимиз керак. Биз энди парламентдаги йиғилишларимизни сайёр тарзда ҳудудларга чиқиб ўтказишимиз, маҳаллаларга киришимиз, аҳоли билан мулоқотни кўпайтиришимиз керак. Сенаторлар ўз йўналиши бўйича муаммони аниқлаши муҳим саналади. Масалан, кимдир халқаро йўналишда, кимдир бюджет бўйича масалани ўрганади. Биз эса хотин-қизлар бўйича масалаларни аниқлаб, бунинг ечимини биргаликда топсак самараси жуда яхши бўлади.

- Категория
- Тренды сегодня
Комментариев нет.