#befarqemasman#referendum2023Чортоқда "Ўзбекистон-ёшлар мамлакати" шиори остида "Ёшлар сайли"!

29 Просмотры
Издатель
#befarqemasman
#referendum2023

Чортоқда "Ўзбекистон - ёшлар мамлакати" шиори остида "Ёшлар сайли" ҳамда “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Самимий мулоқот тарзидаги тадбирда сўзга чиққанлар янгиланаётган Конституция жамиятимизнинг миллий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги истиқболли қадам экани таъкидлаб, барчани 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чорладилар.

Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Шахло Аҳророва, театр ва кино актёри Расулхон Қодирхоновларнинг чиқишлари, туман маданият ходимларининг дилтортар куй-қўшиқлари, музқаймоқлар улашилгани барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Категория
Тренды сегодня
Комментариев нет.