Янгиланаётган Конституция барчамизнинг ҳаётимизга даҳлдор

38 Просмотры
Издатель
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ташвиқот тадбирларининг навбатдагиси Ғаллаорол туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида туман кенгаши депутати Исмаилов Акмал иштирокида ташкил қилинди.
Тадбирда маҳалла фаоллари, ўқитувчилар, фаол ёшлар, нуронийлар иштирок этишди.
А.Исмаилов янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти  ҳамда 30 апрель куни ўтказиладиган референдум ҳақида батафсил сўз юритди. Шу билан бир қаторда ҳужжатда таълимга қаратилаётган эътибор ва белгиланаётган нормаларнинг келгусида ёш авлод камолоти ва ҳимояси борасида долзарблиги хусусида атрофлича тўхталди.
Янгиланаётган Конституцияда инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш биринчи ўринга қўйилмоқда, эканлиги депутат томонидан қайд этиб ўтилди.
Якунда депутат ва маҳалла  фаоллари иштирокчиларни
30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Депутатнинг жойлардаги учрашувлари давом этмоқда.
Категория
Тренды сегодня
Комментариев нет.