Референдум кундалиги: Янги Ўзбекистон – янгиланаётган Конституция

43 Просмотры
Издатель
Бугун Марказий сайлов комиссиясининг мажлислар залида “Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти: Янги Ўзбекистон – янгиланган Конституция” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида Ўзбекистонда конституциявий референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

МСК аъзолари, референдум ўтказувчи округ комиссиялари вакиллари ва хорижлик экспертлар иштирок этган тадбирда референдум тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва амалиётини такомиллаштириш бўйича кейинги чора-тадбирларни белгилашга масъул бўлган бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни халқаро экспертлар ҳамжамиятига етказиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Давра суҳбати давомида МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев тадбир иштирокчиларига референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ва босқичма-босқич ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Ўз навбатида хорижлик экспертлар ҳам алоқаларни янада мустаҳкамлаш, сайлов соҳасидаги халқаро амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасида ўз фикр ва тавсияларини билдириб ўтдилар.

Ў. Алимов, Д. Ёқубов (видео), ЎзА
Категория
Тренды сегодня
Комментариев нет.