Фарғоналик ўқитувчилар: “Конституция бахтли ҳаётимиз кафолати”

20 Просмотры
Издатель
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, муаллим ва устозларнинг қадри, шаъни ва ғурурини тиклаш, уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратишга муҳим эътибор қаратилмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституцияда ўқитувчи шаъни ва қадр-қимматининг ҳимояси янги моддада мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройида вилоятдаги халқ таълими ходимларининг янгиланаётган Конституцияга бағишланган тарғибот тадбирида бу алоҳида эътироф этилди. Унда кафолатланган сифатли таълимнинг конституциявий ҳуқуқий асослари кучайтирилаётгани, ўқитувчининг мақоми юксалаётгани таъкидланди.
Категория
Тренды сегодня
Комментариев нет.