Конституция: суриштирув, тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолат

24 Просмотры
Издатель
1. Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.(https://lex.uz/docs/6445145#6445434).
2. Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
(https://lex.uz/docs/6445145#6445509)
3. Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
(https://lex.uz/docs/6445145#6445509)
4. Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас. (https://lex.uz/docs/6445145#6445509)
5. Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас. (https://lex.uz/docs/6445145#6445509)
6. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. (https://lex.uz/docs/6445145#6445434)
7. Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. (https://lex.uz/docs/6445145#6445434)
8. Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади. (https://lex.uz/docs/6445145#6445529)
9. Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. (https://lex.uz/docs/6445145#6445518) Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.
Категория
Тренды сегодня
Комментариев нет.