Жаҳонгир ШИРИНОВ: Коституция – халқ паспорти

22 Просмотры
Издатель
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан мулоқот қилди. Унда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича шу йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдум якунлари ҳақида сўз борди.
Йиғилишда қатнашган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Ширинов Бош қомусимизда аксини топган нормалар ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган масалалар хусусида фикр билдирди.
– Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси бевосита халқимизнинг иродаси, овози билан қабул қилинди, дейиш мумкин. Конституция – халқ Конституцияси, халқ паспорти дея эътироф этилаётгани бежизга эмас. Қомусимизни шакллантиришда таклифлар аҳолининг ўзидан олинди, халқ вакиллари шакллантириб, яна қайта халқнинг ўзига, яъни қабул қилиш учун берилди.
Қомусимиз ичидаги энг кўп нормалар инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини янада яхшилашга қаратилган. Конституцияни амалга ошириш учун белгиланган тартибда муҳим чора-тадбирлар керак бўлади. Авваламбор, унинг ҳар бир қоидасини рўёбга чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар режалари бўлиши шарт.
Энг асосийси, ушбу ҳужжат ижросини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор қонунлар қабул қилишимиз зарур. Инсон ҳуқуқларига алоқадор қонунлар борки, уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб этилади. Шунинг учун ҳам биз, депутатлар олдида қатор вазифа турибди.
Бош қомусимизда шундай қоида борки, инсонга қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари унинг қилмишига мутаносиб бўлиш керак. Бу, ўз навбатида, амалдаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўлловчи қонунларимиз ҳам буткул қайта кўриб чиқилишига олиб келади.
Шу боис, биз, депутатлар бу борада қонунчиликни янада такомиллаштириш, уни Конституцияга мувоффиқлаштириш, ҳужжатларни амалга ошириш механизмларини яна бир бор ишлаб чиқишимизга тўғри келади. Қолаверса, энди халқ вакиллари Конституцияга киритилаётган нормалар ҳаётга татбиқ этилиши устидан парламент назоратини ҳам олиб бориши керак.
Ҳар бир мансабдор шахсларни керак бўлса, ҳисоботини, ахборотини эшитиб, ушбу соҳадаги ишларни яхшилашга астойдил ҳаракат қилишимиз мақсадга мувофиқ бўларди.
Категория
Тренды сегодня
Комментариев нет.